Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5052-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли, аввало ёшлар бандлигини ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш борасида меҳнат органларининг масъулиятини ошириш мақсадида, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетида 2020/2021 ўқув йили битирувчиларнинг тегишли вазирлик, корхона, ташкилот ва муассасалар билан учрашувларни ташкил этиш ва олис худудларга бориб ишлашини тушунтиришни ҳамкорликда бажариш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда факультет декани А.Исаков, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ Энергетика бўлими бошлиғи Эшанхаджаев Шерзод, ўринбосари Қосимов Шавкат ва Рахматуллаев Омонулла энергетика бўлими етакчи мутахассисилари, ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари О.Матчонов ва талаба-ёшлар иштирок этди.
Давра сухбатида Тошкент шаҳар сув таъминоти ташкилотлари сўзга чиқиб, меҳнатга оид муносабатлар Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган Меҳнат қонунчилиги, Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинишини, амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларига асосан иш берувчининг ҳуқуқи, мажбурияти ва жавобгарлигини тушунтириб, муассасада ходимлар учун ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини яратилиши, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминланиши — меҳнат низоларини иш сифати яхшиланишига, шу асосда иш берувчилар ва барча ходимларнинг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига эришилишини таъкидладилар. Давра сухбати қизғин савол-жавоб тарзида ўтказилди.
“Қишлоқ ва сув хўжалиги
энергия таъминоти” факультетининг Ёшлар
билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев
ТИҚХММИ матбуот хизмати