“Мустақиллик” маҳалласида шодиёна

Мирзо Улуғбек тумани “Мустақиллик” МФЙ ахолиси ва ёшлари учун ташкил этилган, югуриш, футбол ва баскетбол майдончасидан иборат спорт мажмуаси муносиб совға бўлди. Ушбу спорт компексидаги футбол майдончаси, болалар майдончаси ва катталар учун турли тренажерлар комплексининг фойдаланишга топширилганидан махалланинг барча ахолисининг хурсандчилиги чексиз.

Мазкур спорт комплекси “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастури асосида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, ТИҚХММИнинг ректори, профессор Ўктам Умурзоқовнинг ташаббуси билан ташкил этилаётган 4-чи объект хисобланиб, очилишидаги рамзий тасмани қирқиш учун махалла фаоллари, туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этишди. Сўнгра барча ям-яшил футбол майдончасига кириб ўз жойларини эгаллашди.

Махалла ахолиси ва ёшлари иштирокида жозиб рақслар намойиш этилди. Маҳалла фаоллари ушбу мажмуанинг очилишида жонбозлик кўрсатган институтимиз раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати