Бир маҳалла-бир зиёли
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда ҳар бир маҳаллага “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик шиори остида” спортнинг мини-фудбол бўйича турнир ташкиллаштирилди.
Турнирда Катта Қорасув, Аҳмад Югнакий, Мирзакалон Исмоилий, Навниҳол маҳалларининг уюшмаган ёшлари ўртасида бўлиб ўтди. Мусобақа якунида мини-футбол мусобақасида ғолиб бўлган жамоалар тақдиландилар. Ушбу спорт тадбирларини ташкил этишдан асосий мақсад ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар орасидан бўлғуси республика ва халқаро чемпионатлари ғолибларини тайёрлаш, спорт орқали ёш авлодни жисмонан соғлом ва маънавий етук қилиб тарбиялашдан иборатдир.
“Қишлоқ ва сув хўжалиги
енергия таъминоти” факултетининг Ёшлар
билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев
ТИҚХММИ матбуот хизмати