Маҳалла ёшлари спорт машғулотларида

Фарзандларимизнинг жисмонан ва маънан етук бўлиб улғайишида муҳим аҳамиятга эга. Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги маҳалла ва қишлоқлардан бошланиши бор гап. Дарҳақиқат, ёш авлод вакилларининг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол улғайишида спортнинг ўрни беқиёс. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механзациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факултети “Мирзакалон Исмоилий” маҳалла ёшлари спорт тўгаракларига ташриф буюрдилар.

Умуман олганда, ёшларимизни ҳар жиҳатдан етук инсонлар қилиб вояга етказиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, чора-тадбирлар натижасида улар илм-у фанда, спортда ўзга юртлар ёшларидан асло кам эмасликларини исботлашмоқда. Зеро, ислоҳотлардан кўзланган эзгу мақсад ҳам ана шундан иборатдир. Маҳалладошлар, бир ерга жам бўлиб, дўстлик алоқалари, ҳамжиҳатлик туйғуларидан яна бир карра диллари яйради.

 

“Қишлоқ ва сув хўжалиги

енергия таъминоти” факултетининг  Ёшлар

 билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев

ТИҚХММИ   матбуот  хизмати