Рақамли қишлоқ хўжалигига илк қадамлар

  2020 йил 22-сентябрь куни тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев «Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари рақамлаштиришсиз натижа, ривожланиш бўлмаслигини тушуниб етиши шарт. Барча даражадаги раҳбарлар буни ўзига кундалик вазифа сифатида белгилаб, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши керак», - дея таъкидлаган эди. John Deere компанияси қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича жаҳондаги етакчи компаниялардан ҳисобланади. John Deere ўзининг Ўзбекистондаги расмий дилери «Landtech» компанияси ва институт Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети ташаббуси билан мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришга йўналтирилган хамкорликни ўрнатиб, етук муҳандис-механик кадрларни тайёрлаш ва бунда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича ўқитиш дастурларини ҳам амалга оширмоқда. Шу муносабат билан 30 октябрь куни шундай лойиҳа доирасида институтда жаҳондаги илғор John Deere компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери «Landtech» МЧЖ мутахассислари ва жахонга машхур бўлган “Indorama” компанияси вакиллари билан семинар ташкил этилди. Унда John Deere компанияси расмий дилери, «Landtech» ҲК МЧЖ техник директори Нил Кинси, “Indorama” пахтачилик-тўқимачилик кластерининг қишлоқ хўжалиги бўйича раҳбари Пол Реган, институт биринчи проректори, профессор Б.Мирзаев, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори профессор Т.Султанов, факультет декани Қ.Шавазов ва факультет жамоаси иштирок этди. Бу лойиҳани ўтказишдан асосий мақсад рақамли қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришга ва албатта соҳа бўйича ўқув жараёнига жорий этишдан иборат эди. Тадбир сўнгида профессор-ўқитувчилар ва магистрантлар ўзларининг саволларига батафсил жавоблар олишди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати