Мақсад қўйиш психотехнологияси
2 декабрь "Ер ресурсларини бошқариш" факультетига қарашли 1 – ТТЖда 1 – курсга қабул қилинган талаба ёшлар билан институт психолoги М.К. Мухамедова “Мақсад ва унинг хусусиятлари” мавзуида тадбир ўтказди.Тадбир бошида танишув тренинги ўтказилди. Бунда иштирокчиларга ўз исмларининг ҳар бир ҳарфига биттадан ўзларида мавжуд сифат келтириш кўрсатмаси берилди. Бу тренинг ҳамма иштирокчилар бир – бирларининг исмлари ва уларга тегишли сифатлар ҳақида яқиндан билиб олишларига кўмак бериши учун ўтказилди. Кейинги машғулот “Менинг кайфиятим” деб номланиб, зўриқишларни бартараф этиш, ички руҳий ҳолатни “эшита билиш” каби қобилиятни ривожлатиришга қаратилган. Тадбирда институт психологи М.К. Мухамедова иштирокчилага мақсад ва унинг хусусиятлари, мақсадни тўғри ва аниқ қўйиш ҳамда унга эришиш йўллари, орзу билан мақсаднинг фарқланиши, орзуни мақсадга айлантириш усуллари тўғрисида маълумотлар берди. Маълумотлар амалий машғулотлар билан мустаҳкамланди.Институт психологи М.К. Мухамедова ва ТТЖда педагоглик фаолиятини олиб бораётган тарбиячилар А. Ҳайитова, Н. Ҳолиқова ва факультет ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари Ҳ. Эшовалар ёшларга ўз ҳаёт тажрибаларидан мисоллар келтиришиб талаба ёшларга мақсадга эришиш учун мотивация бўлувчи усуллар ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтишди.Тадбирда психологик жумбоқларга ечим топилиб, савол – жавоблар ўйини ўтказилди. Тадбир қизғин тарзда ўз поёнига етди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати