1 даражали “Меҳнат фахрийси” соҳиби Куранбой Зиятович 70 ёшни қаршилади
Кўп йиллардан бери институтимизда фаолият юритиб, кўпчиликка ўрнак бўлиб келаётган Куранбой Зиятовичнинг хонадонига 70 ёшга тўлганлиги муносабати билан институт ректори номидан Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев, Ишлар бошқармаси бошлиғи Б.Хасанов, Касаба уюшма қўмитаси раиси Ф.Ирисовлар табриклаш мақсадида ташриф буюрдилар.
Куранбой Зиятовични муборак таваллуд айёмлари билан яна бир бор чин қалбимиздан табриклаймиз. Халқ олдидаги хизматингиз, ўз касбингизга бўлган фидоийлик, жонкуярлик, ҳалоллик каби хислатларингиз институт жамоаси томонидан қадрланади. Уларга узоқ умр, оилавий ҳотиржамлик, садоқат билан олиб бораётган фидокорона ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
ТИҚХММИ матбуот хизмати