ТИҚХММИ ва FAO ҳамкорлиги кенгайтирилади
3 февраль куни ТИҚХММИ ва БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда FAO томонидан ташриф буюрган делегация таркибида ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарининг ўринбосари Ш.Умаров билан биргаликда ГЭФ координатори А.Нурбеков, дастур ассистенти М.Ташматова, CADI секретариати координатори Т. Реймовлар иштирок этишди. Институт томонидан учрашувда ТИҚХММИ ректори проф. Умурзаков Ў.П. раҳбарлигида Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор проф. А. Салоҳиддинов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор проф. Т. Султанов, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи проф. Б. Матякубов, ЭкоГИС раҳбари проф. А. Пулатов, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи доцент Ш. Рахмоновлар иштирок этишди.
Ишчанлик руҳида ўтган учрашувда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболи билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, томонлар ўртасида имзоланган меморандум доирасида амалга оширилган ишлар натижалари ва келгусидаги долзарб масалаларга эътибор қаратилди. Томонларнинг ўзаро манфаатли инновацион ва инвестицион фаолият натижалари ва уларнинг кенгайтириш истаги ҳар икки томоннинг ҳаракати муштарак эканлигидан далолат беради. Учрашув доирасида ҳамкорликда бажарилаётган ишларни янада юқори босқичга олиб чиқиш ҳамда ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Жумладан, ҳамкорликнинг навбатдаги босқичида институт илмий ўқув маркази ҳудадаида гидропоника асосланган демонстрацион иссиқхона ҳамда тупроқни ҳимоя қилувчи технологиялар марказини ташкил этиш бўйича биргаликда ҳаракат амалга оширишга келишиб олинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати