Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўлида
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Ўзбекистон Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази билан «Improve your skills» лойиҳаси йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳа давомида юртимизда ўз соҳасида салмоғли натижаларга эришиб келаётган тадбиркорлар, муваффақиятли инсонлар томонидан online va offline кўринишда ўқув-семинарлар ташкил этилади. Лойиҳа доирсида биринчи ўқув-семинар дарси 3 февраль куни Институтимизда ананавий кўринишда Ўзбекистон Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази департамент бошлиғи, «Маҳорат Софт Инфо» ИТ-компания директори, Бизнес консултант, Амбассадор лойиҳаси менежери Алишер Акмалжонов билан «Time managment» мавзусида ташкил этилди.
Даставвал, Алишер Акмалжонов тайёрлаб келган тақдимотидаги маълумотлар, статистик таҳлилларни талабаларга мазмун-моҳятини очиб берди. Инсон ўзини, яшаш тарзини ўзгартиришга бел боғлар экан аввало, кундалик ишларини, эрталаб ўқишга, ишга отланган пайтда режа қилиб олган ишларни барчасини кун давомида ниҳоясига етказишда ва кунимизнинг самарали ўтишида тиме манагмент асосий омилларидан бири ҳисобланади. Асосий қисмида Алишер Акмалжонов талабаларнинг мантиқий фикрлаши, дунё қарашини кенгайтиришга йўналтрилган амалий интеллектуал тажриблар ўтказиб кўрди. Шундан сўнг, талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди, ёшларимизда асосан ҳозирги кунда тадбиркорлик соҳасида ёшларга яратиб берилаётган имтиёзлар, кредит олиш, инвестор жалб қилиш масаласига кўпроқ урғу беришди. Қувонарлиси шундаки, институтимиз талаблари орасида қишлоқ хўжалигида ўз шахсий бизнесига эга кўплаб ёшлар борлиги, улар ўз фаолиятини такомиллаштриш ва рақобатбардош корхонага айлантириш юзасидан спикернинг тавсияларини олишди. Учрашув якунида институт ёшлар етакчсининг биринчи ўрин босари ҳамда Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қуватлаш маркази Амбассадори Ҳайтбой Искандаров Алишер Акмалжоновга раҳбариятимиз ҳамда талабаларимиз номидан миннаддорчилик билдириб, ташаккурнома билан тақдирлади. Лойиҳа доирасида кейинги амалга ошириладиган ишлар ва учрашув режаси келишиб олинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати