Институт ва мактаб ҳамкорлиги

  Институтимизнинг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳамда методик қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” га асосан 16 январь куни “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 41 мактабга ташрифи амалга оширилди. Ташриф давомида кафедра мудири Д.Қодиров таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳамда методик қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб педагогик жамоасига маслаҳатлар берди. Шунингдек, мактабнинг юқори синф ўқувчиларини касбга йўналтириш мақсадида кафедра ассистенти А.Давиров ва кафедра таянч докторанти Н.Абдуғаниевлар институтимизда мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари тўғрисида маълумотлар беришди. Тадбир сўнгида мактаб ўқитувчилар ва юқори синф ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

 

ТИҚХММИ  матбуот хизмати