Баҳор келар уни сўроқлаб
“СХТЭ ва Б” факультети Хотин-қизлар кенгаши томонидан 1-март куни Ўзбек халқининг севимли шоираси таниқли жамоат арбоби халқаро тинчлик учун кураш жарчиси Зулфия Исроилова таваллудининг 104 йиллигига бағишлаб "Муҳаббат ва ҳаёт куйчиси" мавзусида мушоира кечаси бўлиб ўтди. Мушоира кечасида "Дугоналар" журналини бош муҳаррири Гулжамол Асқарова ва ҳаваскор шоираларимиз қатнашдилар. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ҳузуридаги Иктидорли болалар Академик Лицейи ўқувчиси Ламинова Турсуной миллий чолғу анжомларимиз дуторда ижро этилган куй - қўшиқлари мушоира кечамизга ўзгача шукуҳ бағишлаб талаба қизларимиз томонидан шеър ва қўшиқлар билан уйғунлашиб кетди. Мушоира кеча сўнгида меҳмонларимиз деканатимиз ва хотин- қизлар кенгаши томонидан тайёрланган совғалар билан тақдирландилар. Мушоира кечаси жуда қизғин кўтаринки кафиятда ўтди.
“СХТЭ ва Б” факультет деканати ва хотин - қизлар кенгаши маълумоти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов