"Баҳорнинг беш куни" лойиҳаси иккинчи куни
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида хотин-қизлар учун алоҳида дастур асосида ташкил этилган "Баҳорнинг беш куни" лойиҳаси иккинчи куни юқори тайёргарлик билан, хуш кайфият билан бошланди. Институтимиз хотин-қизлари учун ташкил этилган лойиҳанинг иккинчи куни жуда қизғин ижодий баҳсларга бой бўлди дея, ишонч билан айта оламиз. Кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-қизлар тадбирда иштирок этишди. Иккинчи кун факултетлар талаба-қизлари ўртасида мумтоз наволар, қўшиқ айтиш ҳамда Тановар рақсини ижро этиш бўйича танлов ўтказилди.
Танловга ҳакамлар ҳайъати раиси этиб, институт мураббийлар Кенгаши раиси, Педагогика - Психология ва ўқитиш методикаси кафедраси мудири З.Карабаева раислик қилди. Аъзоларга эса устоз Раҳимбой Жуманиёзов, Институт психологи, Хотин-қизлар жамоаси раиси киритилди. Дастлаб, факултетлар кетма-кетликда чиқиши учун қуръа ташланди ва чиқиш кетма-кетлиги аниқлаб олинди. Очиғини айтганда, барча факултетлар хотин-қизлари жуда қизғин тайёргарлик кўришган, айниқса бир жамоа бўлиб факултет раҳбари, кафедра мудири, декан муовини, факултет ёшлар етакчиси билан ҳаракат қилиши алоҳида аҳамиятга эгадир. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари эса, жамоалар чиқишини баҳолаб боришди. Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, ихтиёрий аудитория ва қўллаб-қувватлаб туриш танлов иштирокчиларига завқ бағишлади.
Тадбир бўлаётган залга томошабинлар бири кетса иккинчиси келиб турди. Шундан сўнг барча чиқишлар тугагач ҳакамлар ҳайъати сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини иштирокчиларга билдириб, иштирок учун институт раҳбарияти миннатдорчилигини билдириб ўтишди. Ҳар бир шарт бўйича ҳакамлар баллари эълон қилинди ҳамда номинатсиялар бўйича ғолиблар аниқланди. Ғолиблар ҳафталик якунида албатта тақдирланади. Натижалар қуйидагича:
1. Тановар рақси номинатсиясида ГМ факултети
2. Томошабинлар эътирофи номинатсиясида ҚСХЕТ факултети
3. Энг яхши овоз номинатсиясида ЕРБ факултети
4. Жозибали рақс, энг яхши чиқиш номинатсиясида ГИМ факултети
5. Энг яхши ашула ижроси ва миллий қадриятлар йўналишида СХТЕ ва Б факултети
6. Баҳорий кайфият, эркин ижодий чиқиш номинатсиясида ҚХМ факултети
7. Энг уюшқоқ қизлар жамоаси номинатисиясида ГТҚ факултети талаба-қизлари жамоалари ғолиб деб топилди.
Иштирокчиларга катта раҳмат айтамиз. Тадбирни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган барчага ҳамда алоҳида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаолларига миннатдорчилик билдирамиз. Эртага учинчи кун қизиқарли танловлар бўлиб ўтади. Фаол бўлинг институтимиз азиз хотин-қизлари. Барчаси сиз учун ва биринчи марта ташкил этилган лоҳиҳа сизнинг ташаббусингиз, иштирокингиз билан келгусида давомий бўлиши истагидамиз. Бизни кузатиб боринг ва эртага албатта, тадбирларда иштирок этишга барчани чорлаб қоламиз.
ТИҚХММИ матбуот хизмати