Навбатдаги очиқ дарс

2019 йил 2 апрель куни соат 08-30 да 612-хонада “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Т. Байзаковнинг “Светотехника ва электротехнология” фанидан “Юқори ва ўта юқори босимли лампалар” мавзусидаги очиқ дарси бўлиб ўтди.
Очиқ дарсда қишлоқ ва сув хўжалиги технологик жараёнларида энг кўп қўлланиладиган электр ёритиш лампалари, яъни юқори ва ўта юқори босимли лампаларнинг турлари ва ишлаш принциплари, уланиш схемалари, асосий таснифлари каби материаллари замонавий педагогик технологиялар ва оригинал лампалар мисолида баён этилди. унда кўргазмали қуроллар ва компьютер техникаси қўлланилди. Тарқатма материалда: дарснинг мавзуси, режаси, мақсади ҳамда режага мос равишда мавзуни ёритувчи материаллар кўрсатиб берилганлиги ҳам аҳамиятлидир.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов