Институт тарих музейини ташкил этиш йўлида
Жорий йилнинг 3-4-июн кунлари Институтимиз ёшлар масалалари ва маънавий-марифий ишлар бўйича проректори P.Чориев Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳодимлари ҳамда институт музейи ҳодимлари биргаликда институтимиз тарихи музейини шакллантириш юзасидан Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат транспорт университети ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтларида бўлиб олийгоҳларда ташкил этилган тарих музейлари билан яқиндан танишдилар.
Танишув давомида Институт тарих музейларининг жойлашуви, структураси, консепсияси, фонди ҳамда экспонатлари ҳақида тўлиқ маълумот олдилар хар бир музей масъуллари билан суҳбатлар уюштириб музей ташкил этилишдаги кетма-кетликлар ҳақида суҳбат қурдилар. Жамоа институт тарих музейини ташкил этилишидаги маълумотлар билан қайтдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати