Янги ўқув йилига янгича ёндашувлар
2020 йил 27 август куни ТИҚХММИ Қарши филиали директори З. Муқимов бугунги пандемия шароитида талабаларнинг соғлиги ва ижтимоий аҳволидан хабардор бўлиш, уларга 2020/2021 ўқув йили таълим жараёни билан боғлиқ янгиликларни етказиш мақсадида “Янги ўқув йили – янгича ёндашувлар, янгича имкониятлар йили” шиори остида 2 - курс талабалари билан “Директор ва талаба-ёшлар” онлайн учрашуви йўлга қўйилди. Директор талабаларга бўш вақтларидан унумли фойдаланиб ўз устларида ишлашлари, таълим жараёнидаги янгиликлардан хабардор бўлиб боришлари ҳамда ташаббускор ғояларни устозлари билан онлайн ўртоқлашишларини айтиб ўтди.
Очиқ мулоқот давомида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, мавжуд муаммолар ва таклифлари билан филиал раҳбарига бевосита мурожаат этдилар. Директор эса барча саволларга жавоб берган ҳолда мулоқот якунида уларнинг ўқишларига омадлар тилаб қолди. Эслатиб ўтамиз, бундай учрашув белгиланган жадвал асосида факультетнинг барча талабалари билан бўлиб ўтади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати