Неъматларни асрашга ўрганайлик!
Бугун юртимизда кечаётган шиддатли ислоҳотлар натижасида ёшларнинг билим олишлари, ҳар томонлама етук бўлиб тарбия топишлари учун қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан институтимизнинг Гидромелиорация факултети талабалари учун ажратилган 4-талабалар турар жойи ҳам замонавий талаблар асосида капитал тамирланиб фойдаланишга топширилди.
2019-2020 ўқув йили бошланиши билан факултет талабаларининг ҳар томонлама қулай бўлган шинам турар жойларига эга бўлганликлари улар учун катта туҳфа бўлган бўлса ажаб эмас. Аммо ўз навбатида ёшларга бўлган бундай эътиборга нисбатан улар томонидан қандай муносабатда бўлишлари ҳам муҳим ҳисобланади. Талабалар бунга жавобан, яхши ўқишлари, жамоат ишларида фаолликлари билан биргаликда жамоат мулки бўлган турар жой инвентарлари, жиҳозлари, мебеллари ва бошқа моддий бойликларига зарар етказмасдан авайлаб-асрашлари лозим.
Бу борада талабалар билан суҳбатлашиш, фикрларини билиш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Ирригация ва мелиорация кафедраси доценти Адҳам Маматалиев ва ўқитувчи Жавлон Ишчановлар 4-ТТЖга ташриф буюриб, талабалар билан учрашдилар.
Тадбир давомида юртимизда талаба-ёшлар учун катта имконият эшиклари очилаётганлиги ва бундан самарли фойдаланиш кераклиги тўғрисида фикрлар, ҳам устозлар, ҳам талабалар томонидан айтиб ўтилди. Шу билан биргаликда талабалар янги турар жойнинг шароит ва имкониятларидан жуда ҳам мамнун эканликларини ва бунинг учун институт раҳбариятидан миннатдор эканликларини маълум қилдилар. Учрашувда яратилаётган барча неъматларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уларнинг қадрига етиш, шу азиз ва муқаддас Ватанга муносиб бўлиш энг асосий бурчимиз деб ҳисоблаймиз деган фикрлар илгари сурилди.
Доцент Адҳам Маматалиев ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов