Психолог билан диллашиш
ТИҚХММИ психологи М.К. Мухамедова 31 октябрь кеч соат 18:30.да 2 - ТТЖда яшовчи қизлар билан танишиш ва уларга “Психологик хизмат” тўғрисида ахборот бериш мақсадида давра суҳбати ўтказди. Йиғилишга ҳар хил гуруҳ вакиллари ташриф буюришди. Суҳбат аввалида ТИҚХММИ психологи М.К. Мухамедова барча иштирокчи қизларга соат стрелкаси бўйлаб “Психолог дегани ким?”,”Психологнинг вазифаси нималардан иборат деб ўйлайсиз?”, “Психолог деганда қандай инсонни тасаввур қиласиз?” каби саволларга жавоб беришлари таклиф этилди.
Барча иштирокчи қизлар ўз фикрларини баён этишди. Тўғри фикрлар қўллаб – қувватланди. Нотўғри фикрларга тўғри томондан қараш кераклиги тушунтириб ўтилди.
ТИҚХММИ психологи М.К. Мухамедова иштирокчиларга “Психолог ким?”, “Психологнинг вазифаси нима?”, “Психологнинг психиатрдан фарқи нимада?” каби мавзулар юзасидан тушунчалар бериб ўтди.
Суҳбат сўнггида ТИҚХММИ психологи М.К. Мухамедова барча қизларнинг бир – бирларини яхши танимаганликлари учун “Танишув” тренингини ўтказди. Бунда ҳар бир иштирокчи ўз исми, позитив хусусиятларидан учтаси ва негатив хусусиятларидан учтасини айтиш кераклиги топшириғи берилди. Соат стрелкаси бўйлаб ҳар бир иштирокчи ўз яхши ва ёмон томонларини санаб ўтишди. Айрим қизлар ўз яхши хусусиятларини ҳам айта олишмади. Уларга “Ўз – ўзига баҳо”нинг пастлиги ва бу хусусиятларни ўстириш учун уларга психолог кўмаги лозимлиги айтиб ўтилди. Айримлари ўлариниг ёмон хусусиятларини тан ола билганликлари мардлик эканлиги айтиб ўтилиб, мард инсон ёмон хусусиятларини йўқота олишга ирода кучи мажудлиги тушунтириб ўтилди ва бундай одатлардан воз кечиш усуллари ҳақида сўз юритилди. Тренингда барча иштирокчилар актив қатнашишди.
Тренингда 2 –ТТЖ тарбиячи психологи Д. Саъдуллаева ҳам иштирок этди. У ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини иштирокчиларга айтиб ўтди.
Барча иштирокчилар ТИҚХММИ психологи М.К. Мухамедованинг хонасига якка тартибдаги суҳбатга таклиф этилди ва йиғилиш кўтаринки кайфиятда якунига етди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов