“Таълим тўғрисида”ги Қонун борасида давра суҳбати

“Олий математика”кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида 2020 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 23-сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ-637-сон Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди. Институтимизнинг Ўқув ишлари бўйича проректори Б.А.Худаяров тадбирни кириш сўзи билан очиб берди ва ўз сўзларида Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 23-сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ-637-сон Қонунининг мазмун-моҳияти, таълим-тарбия масалалари, талабаларни ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб шаклланиши, таълим сифатини янада ошириш масалаларига, таълим тизими, турлари ва шаклларига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, фақат тадбир учун таклиф этилган ва сўз берилган кафедрамизнинг ёши улуғ устозлари ҳам Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 23-сентабрдаги “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ-637-сон Қонунинг мазмун-моҳиятини очиб беришда таълим ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ҳақида музокаралар олиб борилди. Давра суҳбати математиклар жамоаси ўртасида жуда қизғин руҳда ўтди.

 

ТИҚХММИматбуот хизмати