Президент мурожаатномаси
ҚСХЭТ факультети “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси профессори А.Раджабов, ушбу факультетнинг 4 курс 401, 402 ва 402а-гуруҳ талабаларига бугун 4 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини ва Президентимизнинг “Халқимиз шуни яхши билиши керак: олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради” деган сўзларини барча талабаларга кенг тушунтириб очиб берди ва бу борада барча ёшларимиз Президентимизга муносиб фарзанд бўлиш кераклиги тўғрисида тушунтириб ўтди.
Маъруза ва савол жавобларга бой бўлди. Талабалар томонидан берилган саволларга профессор А.Раджабов томонидан етарлича жавоблар берилди.
ЭТваЭЖФ кафедраси доценти Ў. Халиқназаров ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов