Долзарб давра суҳбати
Тўртинчи февраль куни соат 14-00 да ТИҚХММИ Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси билан биргаликда “Бутунжаҳон сув-ботқоқлик ҳудудлари куни” муносабати билан профессор-ўқитувчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Тадбирнинг асосий мавзуси “Бутунжаҳон сув-ботқоқлик ҳудудлари куни” ҳақида бўлди. Тадбир давомида қуйидаги маълумотларга эга бўлинди:
- 2 феврал “Бутунжаҳон сув-ботқоқлик ҳудудлари куни” деб қабул қилинган;
- 1971 йил Рамсар шаҳрида конвенция қабул қилинган бўлиб, 1997 йилда тасдиқланган. Тадбирнинг асосий мақсади профессор-ўқитувчиларни сувнинг ботқоқликлар билан боғликлиги, унинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Институт матбуот хизмати Р. Жуманиёзов