“Standart elektro texnika” МЧЖга ташриф
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5847-сонли Фармонининг 3-боб 5-бўлимида, ишлаб чиқариш корхоналарида дарс машғулотлари ва талабалар амалиётини самарали ташкил этиш, ҳамда институтимизнинг 2019 йил 30 сентябрдаги 6-мажлис баёнининг 12-бандига асосан яъни Институтда талабаларни 5+1 (беш кун институтда ва бир кун ишлаб чиқаришда) тизими асосида ўқитишни жорий этиш мақсадида, 5430500-Қишлоқ хўжалигида энергия таъминоти бакалавр таълим йўналиши 2 курс талабаларини, 2020 йилнинг 4 январь куни “ЭТ ва ЭЖФ” кафедраси доценти Ў. Халиқназаров ва ассистент Н.Маркаевлар 201, 202-гуруҳларни “STANDART ELEKTRO TEXNIKA” МЧЖга олиб бориб “Электр хавфсизлиги ва электр ускуналари монтажи” фанларидан мутахассислар билан биргаликда дарс машғулотлари олиб борилди. Талабалар учун бу дарс машғулотлари жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди. Талабалар ўзлари қизиққан саволларига мутахассислардан етарлича жавоблар олишди.
Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов