Ўз устига ишлаш сўз устида ишлашдан бошланади
Жорий йилнинг 4-феврал куни Институтимизнинг 3-Талабалар турар жойида "Лидерлик фаолиятида сўз санъатининг ўрни" мавзуида жонли давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда институтимиз матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов мавзу юзасидан жонли суҳбат уюштирди. Савол ва жавоблар жараёнида ўз билими ва топқирлиги билан ажралиб турган Мафтуна Раҳмон қизи устоз қўлидан китоб ютиб олди. Кайковуснинг "Қобуснома" асарида келтирилган "Инсондаги ҳамма қобилиятлардан энг яхшиси нутқ қобилиятидир" деган ҳикматини атрофлича шарҳлади. Давра сухбатида 1-2-3-4-Талабалар турар жойи қават сардорлари, Талабалар турар жойи кенгаши сардорлари, Педагог-тарбиячилар қатнашдилар. Учрашувни Талабалар турар жойлари кенгаши раиси Саидаҳмедов Жаҳонгир ташкиллаштирди. Тадбир ниҳоясида психолог-тарбиячилар устозга қизиқарли ва мароқли суҳбати учун миннатдорчилик билдиришди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати