Пском ГЭСдаги ўқув-семинар
“Ўзбекгидроэнерго”АЖ Бошқарув раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи, сенатор Сангинов Абдуғани Абдураҳмонович ташаббуси билан ташкил этилган “Устоз -шогирд” анъанаси асосида “Соҳани ёш бунёдкор гидроэнергетиклар билан ривожлантирамиз” мавзусида 2021 йил 4 февралда Пском ГЭС қурилаётган объектда ўтказилган ўқув-амалий семинарда “Гидротехника қурилиши (сув хўжалигида)”, “Ирригация тизимларида гидроэнергетика объектлари”, “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” бакалавриат таълим йўналишларининг 3-4-курсларидаги иқтидорли ва фаол талабалар иштирок этиб, катта таассуротлар билан қайтишди.
Семинар давомида талабалар муҳандис-қурувчилар билан мулоқатда бўлиб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди ва келгусида Гидротехника иншоотлари қурилиши жараёнида иштирок этиш истагини билдиришди. Семинар якунида ТИҚХММИ, ТАҚИ, ТДТУ талабалари ўртасида ўтказилган “Таъсуротлар иншоси” танловида ГТҚ факулътетининг 4-курс талабаси Курсеитов Ахтем Сейранович фахрли 1-ўрин ва қимматбаҳо совғага сазовор бўлди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати