Муаммоли маъруза
2019 йил 1 март куни ТИҚХММИ 7-марузалар залида, ҚСХЭТ, ГИМ ва ҚХМ факультетлари 4 курс талабалари иштирокида «ARTEL компанияси ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, технологиялари, мутахассисларига талаблар» мавзусида маъруза ўтказилди. Мазкур тадбирда ҚСХЭТ ва ҚХМ факультетлари профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Artel компанияси Ўрта Осиёдаги энг катта ва ягона маиший техника ишлаб чиқариш тизимидир. Компания Ўзбекистонда ташкил топган бўлиб, йирик маиший техника ва электрон воситалар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компания ўз фаолиятини 2011 йилда бошлаб, сифатли, ишончли ва қулай маҳсулотлари билан Ўзбекистонда танилиб улгурди. Бугунги кунда компания маиший техникаларнинг 10 дан ортиқ турини ишлаб чиқармоқда: конденционер, чангютгич, микротўлқинли печ, газ плиталари, электр плиталари ва газу электр билан ишлайдиган қўшма плиталар, ошхона техникалари, кичик электр печлари, телевизорлар, музлаткичлар, телефон ва электр сув иситгичлар. Artel компаниясининг заводларига дунёнинг етакчи корхоналари ускуналари ўрнатилган. Бундан ташқари, компанияда маҳсулотлар сифатини мунтазам равшда текшириб туриш учун лабораториялар ҳам ишлайди.
Заводда ишлаб чиқарилган барча маҳсулотларни сақлаш учун Artel компанияси ўзининг 50000 квадрат метрга тенг махсус майдонига эга. Бу майдонинг асосий вазифаси маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва компаниянинг 5 база Artel фирмавий магазинларга бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб беришдир. Бугунги кунда Artelнинг маиший техникалари Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Россия(Махачкала), Украина, Озарбайжон ва Грузия давлатларига чиқарилмоқда. Ҳозирда Artel компаниясининг маҳсулотларини Европага, Россиянинг баъзи шаҳарлари ва Покистонга чиқариш масаласида музокаралар олиб борилмоқда. Компаниянинг довруғи тез суратда бундан ҳам кенгроқ доирада тарқалмоқда.
Аввало таъкидлаб ўтиш лозимки, биз ҳар доим ҳамкорлар танлашга жуда катта эътибор берамиз. Чунки ишончли ҳамкорлар бу бизнинг муайян имиджимиз шакл-ланиши ва узоқ муддатли ҳамда устувор алоқалар кафола-тидир. Биз ўз соҳасида катта муваффақият қозонганлар билан ҳамкорлик қиламиз. Биз ҳамкорлик қилаётган компаниялар маиший техника бозорида камида 20 йиллик тажрибага эга, ўз навбатида устувор ва профессионал даражададир. Бизнинг бундай сифатли ва айни пайтда нисбатан арзон маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришишимизга ишлаб чиқаришдаги чиқимларни ихчамлаштириш сабаб бўлди. Ширкат фаолияти давомида тўплаган иш тажрибаси маҳсулотларнинг баъзи қисмларини маҳаллий хом ашёдан тайёрлаш имкониятини яратди ва бу ўз ўрнида тайёр маиший техникаларимиз нархи пасайишига хизмат қилди.
Бизнинг хорижий ҳамкорларимизда маҳсулотларимизга кафолат бериш учун барча имкониятлар мавжуд. Маърузада олий маълумотли мутахассисларга ишга кириш учун ва давомида малака ошириш (стажировка) ва ишлаб чиқариш жараёнида бўлган талаблар тўлиқ тушунтирилди. Маъруза давомида қатнашувчилар 1-босқич тест топширишди.