Экология кунига бағишланди

Халқимизда дунёнинг бошқа халқлари ўрганадиган, ҳавас қилса арзийдиган қадриятлари, урф-одатлари талайгина. Шулардан бири - бу ҳашар. Неча юз йиллардан буён давом этиб келаётган ушбу анъанага кўра тозалик, озодалик, кўча-хиёбонларни обод қилиш, дарахтларга ишлов бериш, атроф-муҳитни озода-саришталигини таъминлаш каби ишлар бажарилади. “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетининг “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш”,  «Электроника ва мехатроника», “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари”, “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш”  кафедраларига институт ҳудудида ажратилган майдонда, кафедра ўқитувчилари ва талабалар билан биргаликда 2021 йил 3 апрел куни “Экология” кунида тозалик ва ободонлаштириш ишларини олиб бордилар.

Тозалик инсонга эстетик завқ берувчи ва бир вақтнинг ўзида соғлиғи учун жуда муҳим ташкил этувчи тушунча ҳамдир. Институтимизда “Экология” куни айнан шу юқорида келтирилган мақсадларга амалга оширишда катта эътиборга молик. “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Ў.Халиқназаров ахбороти

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати