Талаба ёшларимизнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш
Турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди. Шу боис муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади.
Иккинчи ташаббус бўйича ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намойиш қилишлари учун институтимизда ҳам талаба ёшларимиз орасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан ҚХМ факультети ЁБИБ декан муовини К.Усмонов ва факультет Ёшлар иттифоқи раиси Р. Йигиталиевалар ташаббуслари билан жорий йилнинг 2-апрел куни 3-ТТЖ жойида шахмат-шашка мусобақасини уюштирдилар.
Мусобақа натижаларига кўра:
Шахмат (ўғил болалар)
1-ўрин А.Оғамуродов -101 гуруҳ
2-ўрин С.Абдуллаев -302 гуруҳ
3- ўрин Қ. Йигиталиев-111 гуруҳ
Шашка (ўғил болалар)
1. М Чориев -111 гуруҳ
2. Ш Қаххоров -110 гуруҳ
3. Р. Эркабоев -302 гуруҳ
Шашка (қизлар болалар)
- Ф.Ўлмасова -110 гуруҳ
- Г.Сафарбоева -110 гуруҳ
- С.Суюнова -110 гуруҳ
ЁБИБ бўйича декан муовини К.Усмонов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати