Таълимни ривожлантиришда ҳамкорлик истиқболлари
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 08.10.2019й.даги ПФ-5847 сонли “Ўзбекистон Республикаси Олий Таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида институтимизда кўп йиллик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчиларнинг намунавий дарслари, яъни “мастер класс” лар ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 2 июнь санасида “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси мудири, т.ф.д., проф. А.Арифжанов томонидан Тошкент Архитектура Қурилиш институти профессор-ўқитувчилари, докторантлари, магистрантлари ва талабаларига “Гидравлик ҳисоблашларда замонавий услублар” мавзусида намунавий дарс машғулоти-“мастер класс” ташкил этилди. Ташкил этилган ушбу “мастер класс” жараёнида мавзуга ва соҳага оид янги маълумотлар, таълим соҳасидаги чет эл билан ҳамкорлик муносабатлари, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграция масалалари алоҳида ёритиб берилди. Машғулот давомида тингловчиларнинг мавзу юзасидан қизиқтирган саволларига республикамиздаги ва чет элдаги ҳамкор олий таълим муассасалари мисолида жавоб берилди ва мастер класс қизиқарли мунозара ва мулоҳазалар билан якунланди.
Олий таълим муассасалари кафедралари ва профессор-ўқитувчиларининг доимий ҳамкорлиги таълим ва фан соҳасидаги эришган натижаларининг оммалашувига ҳамда бундай “мастер класс”лар таълим сифатини ошишига, соғлом рақобатни пайдо бўлиши ва ривожига ҳамда бунинг натижасида малакали етук кадрларни етишиб чиқишига хизмат қилади.
|
|
ТИҚХММИ матбуот хизмати