Институт ректорати аъзоларининг навбатдан ташқари 2021 йил 14-апрелдаги йиғилиши қарорининг 4-банди ижроси бўйича
МАЪЛУМОТНОМА
(05.06.2021 йил ҳолати бўйича)
Мазкур қарор бўйича Тошкент шахри Мирза Улуғбек туманида жойлашган “Дархон” махалласи Магистратура бўлимига бириктирилган Дархон маҳалласи раиси билан келишилган ҳолда маҳалладаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича тўгараклар машғулотларини ўтказиш жадвали-режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
2021 йил 5 июн куни А.Янгиев “Гидротехника иншоотлари ва муҳандислки конструкциялари” кафедраси ўқитувчиларидан Д.Аджимуратов, О.Маткаримовлар Дархон МФЙга бориб, маҳалладаги ногирон ва кам таъминланган ёшлар ҳолидан хабар олишди ва уларга бадиий китоблар, совғаларни тақдим қилишди. Дархон 3-тор кўчаси 1-уй 8-хонадонда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Рўзибоев Русланга моддий совғалар, кам таъминланган талаба Алимов Бобур билан муаммолари тўғрисида суҳбат ўтказилди ва унга бадиий китоблар тақдим қилинди. Дархон маҳалла кутубхонасига эса ёшларнинг маънавий хордиқ чиқариши учун бадиий китоблар ва шеърий тўпламлар топширилди.
Магистратура бўлими бошлиғи А.Янгиев
ТИҚХММИ матбуот хизмати