Иқтидорли талабалардан назмий туҳфа

       Инсон ўз умри давомида кўп ишлар қилишга ўзидаги қобилиятларни намоён этишга интилади. Бу каби мақсадларга эришишда илк қадам жуда муҳимдир. Яқиндагина институтимиз бир гуруҳ ижодкор ва иқтидорли талабалари Назаров Ўлмас, Рустамова Мафтуна, Аманкулова Ҳилола, Ноила, Алиқулова Шаҳноза ва Сайфиддинлар ўз ижод намуналарини бирлаштирган ҳолда яхлит “Ёшлик сурури” номли шеърий тўпламини чоп этишди.

Бу воқеа фақатгина улар учун эмас, балки бизнинг институтимиздаги барча устозлар ва талабалар  учун ҳам қувонарлидир!

Ушбу шеърий тўпламни чоп этишда яқиндан кўмак берган 3-ТТЖ тарбиячи педагоги Азиза Хаитова ҳамда проректор Қодиржон Шавазовга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ижодкор талабаларимизнинг ижодларига эса улкан зафарлар тилаб улардан яна янги ижод намуналарини кутиб қоламиз.

ЕРБ факультет ёшлар матбуот котиби Ш.Ҳамидуллайев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.