Академик Мирзиёд Мирсаидов Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлигига қарашли ёнғин хавфсизлиги институтида учрашув ўтказди

Бу учрашувда иқтидорли  магистрлар, докторантлар, аниқ ва техника фанлари бўйича кафедралар мудирлари, факультет деканлари, институтнинг етакчи профессор ва доцентлари  қатнашдилар. Бошқа Олий ўқув юртларидан фарқли ўлароқ, бу Олий ўқув юртида асосан магистрлар,  PhD ва DSc тайёрланар экан.

Учрашувни институтнинг илмий ишлар бўйича проректори х.ф.н., доцент, полковник Х.М.Дўсматов  очиб,  академик М.Мирсаидов тўғрисида қисқача ахборот берди ва сўзни  М.Мирсаидовга  берди.

М.Мирсаидов ўз сўзида Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида ва муҳтарам Президентимизнинг ёшларга бўлган эътибори, уларга яратилаётган шароитлар тўғрисида гапирди. Президентимизнинг 2017 йилнинг январь ойида ҳарбийлар билан учрашувда, ЎзР ФА Ўсимликлар химияси институтида ва Андижон вилоятида ёшлар тўғрисида ва илм-фанни ривожлантириш кераклиги ҳақида гапирган гапларини давра суҳбати қатнашчиларига эслатиб ўтди. Шу билан бирга юртбошимизнинг фанда эришилган ютуқларнинг амалиётга тадбиқ қилинишига катта эътибор бераётганлигига, юқори натижаларга эришган илмий ходимлар албатта келгусида тақдирланишига ҳозирги кунда Президентимиз томонидан тўла имконият яратилаётганлиги тўғрисида хам гапириб  ўтди.

Ҳурматли Президентимиз илмдаги энг катта илмий натижаларни илмий тадқиқот ва олий ўқув юртларида ишлаётган  ёшлардан кутаётганлигини ва бу бажарилаётган илмий ишлар,  инновация ғоялари, янги технологиялар ва уларнинг тадбиғи билан якунланиши ҳақида ҳам М.Мирсаидов гапирди.

Ёшлар ва институт  ходимлари  томонидан  М.Мирсаидовга кўп саволлар берилди.

 

Берилган барча саволларга М.Мирсаидов  тўлиқ жавоб қайтаришга ҳаракат қилди.

Шу билан бирга М.Мирсаидов ўз сўзида илмда юқори натижаларга эришиш учун ёшларимиз яхши ўқишлари,  ўз касбларини жуда яхши эгаллаши, тинмасдан меҳнат қилиб ҳар томонлама етук мутахассис бўлиш учун эса чет тилларини ҳам яхши билиши  ва  китобларни  кўп ўқишга ҳаракат қилишлари керак деб таъкидлади.

М.Мирсаидов келажакда давлатимиз томонидан қўйилаётган долзарб муаммоларни ечиш учун бу институт  ёшлари учун етарли шароит яратилганлигини, бу институтнинг ёшлари келажакда PhD  ва DSc илмий даражаларига эришиб давлатимизнинг гуллаб яшнаши учун ўз хизматларини аямасликлари  кераклигини айтиб ўтди.