Ўзбекистон ирригацияси тарихига оид кўрсатув

2021 йилнинг 2 июль куни ТИҚХМMИ "Гуманитар фанлар" кафедраси профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва докторантлари  иштирокида "Ўзбекистон тарихи" телеканалида "Ўзбекистонда ирригация тарихи" мавзусидаги кўрсатуви эфирга узатилди. Унда кафедра мудири Ш.М. Ўлжаева, катта ўқитувчи М.Ҳакимова, тадқиқотчи Р. Зафаржонова, таянч докторант М. Маҳмудовалар бу кўрсатувда Ўзбекистонда ирригация соҳасининг пайдо бўлиши ва ривожланиши мавзуси бўйича, фикр-мулоҳаза ва илмий хулосаларини билдириб ўтдилар.

Ўзбекистонда ҳам цивилизациялар қадимги Шарқ давлатлари Миср, Месопотамия, Қадимги Хитой, қадимги Ҳиндистон каби серсув минтақаларда пайдо бўлган. Ўзбекистонда ўзига хос цивилизациялар пайдо бўлиши ва ривожланишида серсув минтақалар билан бу соҳага берилган эътибор, уларга илмий ва профессионал ёндашувлар муҳим омиллар бўлиб хизмат қилган. Кўрсатувда миллий тарихимизда ирригация тизимларининг ривожланиши, унинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилди ва институтимиз олимлари томонидан олиб борилаётган кадрлар тайёрлаш ишлари ҳамда илмий фаолиятлари ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этилди.

Унда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти «Гуманитар фанлар» кафедраси ҳузурида “Ўзбекистонда ирригация тарихини ўрганиш илмий-тадқиқот маркази” илмий-инновацион лабораторияси ташкил этилиши ва унинг кейинги истиқболлари ҳақида ҳам тўхтаб ўтилди.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати