Талаба-ёшларнинг сайловдаги фаоллиги
Талаба ёшларнинг пухта билим олишга бўлган интилиши, мустақил фикр ва қатъий позицияга эга эканидан қанчалик қувонсак, уларда Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик туйғуси, сиёсий ҳамда ҳуқуқий маданият юксаклигидан шунчалик фахр ҳиссини туямиз. Шундай экан юртимиз ҳаётидаги муҳим воқеа бўлган — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида йигит-қизларимизнинг бу сиёсий жараённинг моҳияти ва аҳамиятини теран англаб етиши долзарблиги ҳар биримиз учун маъсулият ва алоҳида бурч касб этади. Шу муносабот билан 4-октябр 2021 йил куни “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультет ЁБИБ декан муовини К.Усмонов 3-ТТЖ да факультет талаба ёшлар билан учрашиб сайлов тўғрисида тушинчалар бериб ўтди.
Сайлов бу - мамлакатимиз ҳаётидаги улкан сиёсий воқеа, ватанимиз равнақи, тараққиёти, барчамизнинг эртанги кунимиз айни мана шу билан бевосита боғлиги, мамлакатимизда ёшларга қанча имкониятлар яратиб берилаётганги, ўқишимиз, касб-ҳунар эгаллашимиз, ҳаётда ўз ўрнимизни топишимиз учун кенг шароитлар мавжудлиги, бу эса юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил давом этиши, янада самарадор бўлиши Президент сайловига чамбарчас боғлиқ эканлигини тўғрисида тушинчалар бериб ўтди. Талаба ёшлар сайловда фаол қатнашиш ҳамда Ватанимиз келажаги, орзу-умидлари рўёби учун овоз беришга ваъда беришди.
ЁБИБ декан муовини К.Усмонов
ТИҚХММИ матбуот хизмати