Фарзандлар - келажагимиз

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти Қарши филиалининг “Сув хўжалигини мелиорацияси” таълим йўналиши 1–босқич 104–105–гуруҳ талабалри ота–оналари иштирокида “Фарзандларимиз келажагига бефарқ эмасмиз” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўқув услубий бўлими бошлигъи, доцент А. Абдиев сўзга чиқиб филиалда олиб борилётган таълим-тарбия жараёни ҳамда, иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар бўйича тушунчалар бериб ўтди. Тадбир якунида 104–105–гуруҳ мураббийлари Хушшиев Шуҳрат ва Уринов Жамоллар ота–оналарни қизиқтирган саволларига жавоб беришди. “Талаба ёшлар тартиб–интизоми ва одоб–ахлоқ қоидалари” ҳамда баҳолаш тизими бўйича ота – оналарга тушунча берилди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов