Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони ва «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда қарорда белгиланган талаба ва ўқувчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савиясини мунтазам ошириб бориш, уларнинг ўқишдан бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш мақсадида, талаба ва ўқувчилар туризмини ривожлантириш, ёш авлодни мамлакатимизнинг тарихий жойларига ва буюк аждодларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларига доимий ташрифларини уюштириш каби кўрсатмаларни амалга ошириш мақсадида 3.11.2019 йилда “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси ассистенти Жонқобилов Собиржон Улуғмуродович мураббийлик гуруҳи СХМ йўналиши 102-гуруҳ талабалари билан биргаликда муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш учун Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар.
Ушбу зиёратдан асосий мақсад талабаларнинг маънавият, тарих, санъат соҳасида ҳамда миллий қадриятлар ва анъаналар, маданий меросимиз тўғрисидаги билимларини бойитиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини юксалтириш, уларнинг тарихий-маънавий меросимиз, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурматини янада ошириш маълум даражада хизмат қилади. Талабалар мазкур зиёратдан ўзлари учун керакли бўлган қизиқарли ва бой маълумотларга эга бўлиб, зўр таассуротлар билан қайтдилар.
Институт матбуот хизмати раҳбари р.жуманиёзов