Музейлар - мозий кўзгуси

     2020 йил  5 декабрь куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетининг 1- курс талабалари гуруҳ мураббийлари И.Юлдашева ва К.Кубяшевлар бошчилигида Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон тарихи Давлат музейига саёҳат қилишди. Саёҳат давомида талабаларимиз Ўзбекистон тарихининг турли даврларини ўзида акс эттирувчи экспонатлар, деворий суратлар, ҳайкалчалар, меҳнат ва ов қуроллари ҳамда кўплаб қадимий қурол-яроғлар, буюмлар осори-атиқалар билан танишдилар. Саёҳат давомида талабалар катта таассуротларга эга бўлишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати