Психолог ва талабалар учрашуви

      4–декабрь куни “Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультети  1 курс талабалари билан институт психологи иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан мақсад институт психологи фаолияти билан талабаларни таништириш ва тарғибот қилишдир. Институт психологи Муҳайё Камолхоновна Мухамедова талабаларга “Институт психологининг фаолияти” мавзусида тақдимот қилди ва психологнинг бошқа мутахассислардан фарқи ҳақида талабаларга маълумот берди. Шу билан бирга институт психологининг институтда олиб борадиган фаолияти турлари билан таништириб ўтди. Йиғилиш сўнгида талабалар институт психологига ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. “Институт психологи фаолияти” тўғрисидаги варақалар тарқатилди ва барча талабаларга “Психолог маслаҳати” каналига аъзо бўлиш тавсия қилинди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати