Москва давлат Ер тузиш университети билан навбатдаги онлайн вебинар
2020 йил 30 ноябрь куни Москва давлат Ер тузиш университетининг Халқаро алоқалар проректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Василий Иванович Нилиповский иштирокида “Россияда ер ресурсларини бошқариш ва ер тузиш тизими” мавзусида вебинар ташкил этилди. Мазкур вебинарда “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг 4-курс талабалари, профессор-ўқитувчилар, 2-босқич магистрантлар ҳамда “Ўздаверлойиҳа” илмий-лойиҳалаш институтининг мутахассислари иштирок этишди.
Профессор В.И.Нилиповский сўз аввалида институт раҳбариятига салом йўллар экан, институтимиз билан Москва давлат ер тузиш университети ўртасида кўп йиллик самарали ҳамкорликлар амалга ошириб келинаётганини таъкидлади. 2018 йилда Россия-Ўзбекистон Форуми доирасида институтимизга буюрган ташрифи ҳамда ҳамкорлик натижалари ҳақида тўғталиб ўтди. Бундан кейин ҳам институт билан ҳамкорлик ва алоқаларимиз янада кенгайишига ҳамда бу борадаги келишувларни биргаликда амалга оширишга ишонч билдирди. В.И.Нилиповский ўз маърузасида Россияда ер ресурсларини бошқариш тизими ва ер тузиш соҳасидаги тажрибалари ҳамда бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тингловчиларга маъруза қилди. Вебинарда профессор-ўқитувчилар, талаба ва мутахассислар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол қатнашишди ҳамда улар билан фикр алмашдилар. Маъруза сўнгида профессор В.И. Нилиповский барчага ўзининг самимий тилакларини билдирди ҳамда битирувчи талабаларни Москва давлат ер тузиш университетида ўқишга таклиф қилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати