"Иқтисодий глобализация шароитида AПК инновацион тараққиёт" деб номланган Саммит бўлиб ўтди
Қозоғистон миллий Aграр тадқиқотлар университети ташкил этилганининг 90 йиллигига бағишланган V Халқаро Aгротехнологик Саммит ЗООМ дастури орқали онлайн тарзда ўтказилди. "Иқтисодий глобализация шароитида AПК инновацион тараққиёт" деб номланган ушбу Саммитда Қозоғистон Миллий фанлар академиясининг вице-президенти, академик Йэсполов Тилектес Исабайевич модераторлик қилди. Саммитнинг очиқ умумий йиғилишида 70 тага яқин вазирлар, профессор ва академиклар ўз табриклари билан иштирок етишди. Улар орасида қатор ривожланган хорижий давлатларнинг соҳавий мутахассислари ҳам борлиги Саммитнинг нуфузи юқори еканини билдиради. Ўзбекистон Олий таълим кенгаши раиси, GCHERA-Global қишлоқ хўжалиги университетлари ва фанлари консорциуми ҳам раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, проф. Умурзаков Ўктам Пардайевичнинг ўз табриклари билан иштироки айрича еътиборга молик бўлди. Улар ўз табрикларида мазкур мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. "Университетни ривожлантиришда алоҳида ўринни турли йилларда ишлаган таниқли шахслар ва университет раҳбарлари эгаллайдилар. Улар ҳақли равишда университетнинг фахри. Мен ушбу қийин шароитда шахсан Сиз ва бутун университет профессор-ўқитувчилари томонидан KazNUU битирувчисининг жамиятдаги обрўсини кўтариш, классик таълимнинг юқори даражасини сақлаб қолиш учун қанча ишлар қилаётганингизни биламан. Ушбу қувончли кунда мен сизнинг раҳбарлигингиз остида фаолият юритаётган ҳозирги университет бошқарувининг алоҳида хизматларини таъкидламоқчиман. Ўтган 20 йил ичида, шубҳасиз, университет ривожи тарихидаги энг яхши давр ҳисобланади. Қозоғистон Республикаси Миллий Фанлар Aкадемияси вице-президенти, академик, Aл-Фараби номидаги фан ва техника соҳасидаги Қозоғистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати Есполов Тилектес Исабаевич бошчилигида KazNUUнинг жадал ривожланиши учун кучли асос яратилди. Моддий-техника базаси мустаҳкамланди, фан, таълим ва амалиётни интеграциялашувининг интенсив жараёни олиб борилмоқда, менежмент тизими жорий қилинди ва таълим сифатини таъминлашнинг ўзига хос концепцияси ишлаб чиқилди. Университет уч даражали (бакалавр-магистр-доктор PhD) мутахассисларни тайёрлашга ўтди, кредитни ўқитиш технологияси жорий этилди. Қозоғистон Республикаси ва МДҲнинг етакчи қишлоқ хўжалиги университетлари олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимига тавсия етилган КазНAУ мисолида тадқиқот университетининг Қозоғистон модели ишлаб чиқилди. Aкадемик Т.Есполов МДҲнинг етакчи аграр университетлари ректорлари кенгашининг раиси, Жанубий Корея, Хитой, Венгрия, Россия, Литва, Украина, Белорусия, Молдова, Озарбайжон ва бошқаларнинг 14 та етакчи қишлоқ хўжалиги университетларининг фахрий докторидир. Т.Есполов рахбарлиги остида университет ҳақиқатан ҳам янги ҳаёт топди." V Саммит глобал иқтисодий муаммолар юзасидан мутахассисларнинг маърузалари билан ўз фаолиятини давом еттирди. Жорий йилнинг 3-4 декабрь кунлари ўтказилган ушбу тадбир соҳавий муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик ва инновацион фаолиятни ривожланишида катта моҳият касб этгани аниқ.
ТИҚХММИ матбуот хизмати