Спорт гўзалликка тимсол
Ҳар бир ходимларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратилган. Жумладан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ҳам талаба-ёшлар билан бир қаторда профессор - ўқитувчи ва ходимларимиз ҳам ҳафтанинг бир кунини спорт билан шуғулланиш куни деб белгилаб олишган. Жорий йилнинг 3 декабрь "Ер ресурсларини бошқариш" факультети профессор - ўқитувчи ва ходимлари спортни Стол тенниси, Шашка-шахмат турлари билан шуғулланишди. Ушбу спорт машғулотлари билан шуғулланиш барча профессор-ўқитувчиларга яхши кайфият бағишлади. Факультетимиз профессор-ўқитувчилари ўзлари учун ҳафтанинг пайшанба кунини спорт куни деб белгилаб олишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати