“РЕКТОР КУБОГИ-2020” мусобақасининг ғолиблари тақдирланди
Маълумки, талаба-ёшларнинг қишки таътил вақтида жорий йилнинг 24 декабридан 2020 йил 6 январигача бўлган кунларда институт профессор - ўқитувчи ва ходимлар ўртасида спортнинг мини-футбол, волейбол, стол-теннис ҳамда шахмат-шашка турлари бўйича “Ректор кубоги” анъанавий спартакиада мусобақалари юқори савияда қизғин ўтказилиб ғолиб ва соврундорлар аниқланганди.
Бугун институтимизда ғолибларни рағбатлантириш тадбири бўлиб ўтди. Тадбир олдидан Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Рузимурот Чориев сўз олиб Президентимизнинг соғлом турмуш тарзи ва жисмонан соғломлик борасидаги мулоҳазаларини келтириш асносида ғолибларни самимий табриклади. Сўнгра уларга тантанавор тарзда фахрий ёрлиқ ва совға-совринларни институт ректорати ва касаба уюшмаси номидан тақдим этди. Ўшанда Стол-теннис бўйича ғолиб жамоалар қуйидагича аниқланганди. 1-ўрин Ректорат жамоасидан Хайдаров Зухриддинга, 2-ўрин ЕРБ факультети жамоасидан Жўраев Абдуллага, 3-ўрин ГИМ факультети жамоасидан Турдибеков Илҳомга насиб этганлиги боис уларга тегишли совға ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Шахмат бўйича ғолиб жамоалар сифатида 1-ўрин ГТҚ факультети жамоасидан Бердиев Мустафога, 2-ўрин СХТЭБ факультети жамоасидан Бегов Файзуллога, 3-ўринни ГТҚ факультети жамоаси Уралов Бахтиёр ҳамда ГМ факультети жамоасидан Примқулов Акбарларга насиб этганлиги сабабли улар тегишли совғаларни қабул қилиб олишди. Шашка бўйича 1-ўрин ГМ факультети жамоасидан Норқобилов Муҳиддинга, 2-ўрин СХТЭБ факультети жамоасидан Намозов Жўрабек, 3-ўринни ГТҚ факультети жамоаси Икрамов Назиржонлар эгаллаб ўзларига тегишли совринларни қўлга киритишди.
Аёллар ўртасида волейбол бўйича 1-ўрин ҚХМ факультетига, 2 –ўрин ҚСХЭТ факультетига, 3 –ўрин ГМ факультети хотин-қизларига насиб этган бўлса, аёллар ўртасида стол-тенниси бўйича биринчи ўрин ҚХМ факультети жамоасидан Х. Ҳотамқуловага иккинчи ўрин СХТЭБдан Ж. Каримовага, учинчи ўрин ГМ факультети жамоасидан Ф. Манноновага насиб этди. Аёллар ўртасида шашка бўйича биринчи ўрин ЕРБдан М. Хидоятовага, иккинчи ўрин ҚХМ факультетидан Ш. Абдураҳмоновага, учинчи ўрин ЕРБдан Д. Муродоваларга мушарраф бўлди. Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни ҚХМ факультети, иккинчи ўринни Ректорат жамоаси, учинчи ўринни ЕРБ факультети жамоаси эгаллади.
Институт матбуот хизмати Р.Жуманиёзов