“Бувижоним кийган либослар”
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 8-октябрдаги 87-02-2586 сонли хатини ижросини таъминлаш билан бирқаторда талаба қизларимизни миллий либосларимизни тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 6-февралида институтда “Бувижоним кийган либослар” маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда ҚСХЭТ факультетининг талаба қизлари фаол қатнашдилар. Ҳар бир талаба қизлар ўзлари кийган либосларини таърифлаб бердилар. Ушбу тадбирда институтнинг ГИМ ва ГТҚфакультети талаба қизлари ва Х.Олимжон номли махалла фуқаролар йиғини мутахассиси М.Абдурахманова ва Лашкарбеги МФЙ мутахассиси З.Расулий ва профессор-ўқитувчилар фаол иштирок этишди. Айни кунларда “Оммавий маданият” таъсири остида Европа мамлакатларида ҳозирда урфга кирган “йиртиқ-ямоқ” кийимларни биз кўча-кўйларда ёшларимизда ҳам кўриб бормоқдамиз. Очиғи, охирги пайтларда буларни кўравериб, ажабланмай ҳам қўйдик.
З.Расулий сўзга чиқиб, ушбу танловни ўтказишимиздан асосий мақсад эса ёшларимизни маънавиятида тарихий қадриятларимизга бўлган эътиборини ошириш, келажакда улар баркамол инсон бўлиб тарбия топишига эришишдир. Албатта, бунинг замирида ёшларимизнинг кийиниш маданиятига бўлган муносабати яхшиланади, шу билан бирга ўзбек миллий қадриятларимизни асраб-авайлашда давом этади. Қизлар ўртасида миллий либосларни кенг тарғиб этиш, ёшларимизнинг миллий либосларга ҳурматини ошириш, қолаверса, кийиниш маданиятини юксалтириш муҳим вазифалардан ҳисобланади, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зилола Тоштемирова. – Нафақат кенг жамоатчилик, балки ёшларимизнинг ўзларига маъқул ва манзур бўлган фестиваль, шубҳасиз, ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ушбу тадбирда ҚСХЭТ факультетининг талаба қизлари ва профессор-ўқитувчилар фаол қатнашдилар. Талаба қизлар ўзлари кийган либосларга тўлиқ таъриф бериб ўтишди.
Институт хотин-қизлар қўмитаси б.т.раиси З. Хафизова ахбороти
Институт матбуот хизмати Р. Жуманиёзов