Улуғ юртнинг қутлуғ мутафаккири
XV аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 - йил рамазон ойининг 17-куни (1441 - йил 9 -феврал) да Ҳиротда туғилган. Ҳирот шаҳри XV аср биринчи ярмида Соҳибқирон Амир Темур асос солган улуғ салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух Мирзонинг қўл остидаги обод манзилларидан бири эди.
Алишер туғилган хонадон Темурийлар саройига эскидан яқин ва юртда муайян нуфуз соҳиби эди. Бўлғуси шоирнинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад ўғлининг тарбиясига жиддий эътибор берди. Алишернинг шеъриятдаги илк устози тоғаси Мир Саййид Қобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийлардир. Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида Қобулий ҳақида: “Яхши табъи бор эрди, туркчада майли кўпроқ эрди…” деса, Ғарибий ҳақида: “Хуш муховара (хушсуҳбат) ва хушхулқ ва дардманд йигит эрди. Кўпроқ созларни яхши чалар эрди. Уни ва усули хўб эрди. Мусиқий илмидин ҳам хабардор эрди…”- дейди.
Кеча келгумдур дебон ул сарви гулрў келмади,
Кўзларимға кеча тонг отқунча уйқу келмади.
Лаҳза-лаҳза чиқдим-у, чектим йўлида интизор
Келди жон оғзимға-ю, ул шўхи бадхў келмади.
“Гидромелиоратсия” факултети 1-курс талабалари томонидан Алишер Навоий метро бекатида “Асрлар оша ўлмас Навоий” флешмоп ўтказилди. Бу тадбирни ёритиш учун “Ўзбекистон-24” жамоаси ҳам иштирок этишди. Алишер Навоий асарлари яҳлит олганда ҳаёт қомусига ўхшайди. Чунки ҳаётий масала инсонга хос қадриятлар ва туйғулар, фазилатлар, иллатлар йўқки у қалам олмаган бўлса, юртимиз бўйлаб Алишер Навоий 579 - йиллиги кенг нишонланмоқда. Алишер Навоий ҳақида тадқиқотлар олиб борган канадалик олим Хари Дик унга “Дунёни маънавий таназулликдан қутқара оладиган кўнгил боғининг боғбони” - дея таъриф беришган экан. Чиндан бутун дунёни қалам билан забт эта олди. Халқнинг унга эҳтироми юксак.
“Гидромелиоратсия” факултетининг ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллайев
Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов