Ҳамкорлик қирралари

Жорий йилнинг 4-февраль куни "Геодезия ва геоинформатика" кафедрасини бир гуруҳ устозлари доцент т.ф.н., И.Мусаев, доцент г.ф.н. О.Рўзиқулова, ассистент ўқитувчи А.Жўраев ҳамда "Ер ресурсларини бошқариш" (ЕРБ) факультети декани PD доцент Ш.Нарбаев билан биргаликда Юнусобод туманидаги 150-мактабда “Геоинформатика ва кадастр соҳаси” мавзусида 11-синф ўқувчилари билан давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида ЕРБ факультети декани Ш.Нарбаев институтдаги мавжуд таълим йўналишлари бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди. Жумладан, факультет республикада ер тузиш, ер кадастри, геодезия, геоинформатика, картография ва давлат кадастрлари соҳалари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлайдиган етакчи маскан ҳисобланади. 2019 йилдан буён, доцент Ш.Нарбаев факультетга раҳбарлик қилиб келмоқда. Бундан ташқари, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида (ТИҚХММИ) ГМ, ГИМ, ҚХМ, ҚСХЭТ, СХТЭБ факультетларидаги таълим йўналишлари бўйича тўлиқ маълумотлар берилди. Институтдаги маджуд факультетлар, кафедралар, ҳарбий кафедра, халқаро алоқалар ва бошқалар бўйича буклетлар топширилди. Институт сайтидан тўлиқ маълумот олиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Доцент И.Мусаев "Геодезия ва геоинформатика" соҳасининг аҳамияти юзасидан гапириб, Ахборот технологияларига барча соҳаларда талаб катта эканини айтиб ўтди. Мактабга 30 та бадиий китоб ҳамда ўқувчиларга 15 та хариталар совға қилинди. Доцент О.Рўзиқулова ўқувчилар катта ҳаётга қадам қўйиш остонасидаги ўқувчилардан, мақсадларини аниқ белгилаб олганларини сўради. Мақсадни аниқлиги, уни ярмига етганини билдиришини айтиб ўтиб, ЕРБ факультетига ўқишга кириш учун ўқувчилар математика ва география фанларидан кириш тести топширишларини эслатиб ўтди. Мактабни география фан ўқитувчиси билан ҳамкорлик йўлган қўйилган. Баҳорни март ойида фан олимпиадаси ўтказишни режалаштирганмиз. Барча ўқувчиларни фаолликка чақирамиз. Мактаб билан ҳамкорлик доимий ҳолатда давом эттирилади.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати