Мактабдаги мароқли мулоқот
Жорий йилнинг 5 феврал куни Инглиз тили кафедраси катта ўқитувчилари Р.Т. Кодирова, Ф.Н Умарова, Э.Х Холмуродовалар Институтимиз педагогик жамоаси билан ҳамкорликдаги мактаблардан 58-мактабнинг 9-10-11-синф ўқувчилари билан дилдан суҳбатлашиб "Келажагинг ўз қўлингда" "Илм - келажак гарови" "Орзуларга меҳнат ва юксак интизом илм билан эришилади" мавзуларида очиқ мулоқот (давра суҳбати) ўтказишди. Давра суҳбати қизғин савол - жабобларга, фикр-мулоҳазаларга бой йўсинда ўтди. Институтимиз тўғрисидаги тақдимот (презентация) қўйиб намойиш этилди.
Мулоқотнинг уч тилда олиб борилиши, ўқувчиларнинг ҳам ўзбек, рус, инглиз тилларида қизиқиш асносида саволлар беришлари эътиборга молик бўлди. Мулоқотимиз авжга чиққан пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси депутати Файзиева Дилором Хусниддинованинг иттифоқо мактабга ташриф буюришлари ҳам айрича руҳ ва кайфият бахш этди. Мактаб директори Баҳромжон ака мазмундор ва қизиқарли тарзда ўтган тадбирдан шод бўлиб институтимиз Ректори номларига ташаккурнома ҳам тақдим этдилар. Ушбу ҳамкорлик ҳар иккала томон учун ҳам манфаатли ва мароқли бўлди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати