Илм йўлидаги яна бир қадам

Жорий йилнинг 5 феврал куни «Профессионал таълим ва жисмоний маданият» кафедранинг  кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.  Педагогика фанлари доктори, профессор З.К.Исмаилова илмий рахбарлигида тадқиқот олиб бораётган Садикова Феруза Махмуджановнанинг 13.00.05 - Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича “Профессионал таълим  муассасаларида талабаларнинг компетенцияларни эгаллаш бўйича мустақил ишини ташкил этиш методикаси (Касб-ҳунар таълими мисолида)” мавзусидаги диссертация муҳокамаси бўлиб ўтди. Кафедра йиғилишини педагогика фанлари доктори, профессор Р.К.Чориев олиб борди.

Профессионал таълим тизими олдида турган вазифалар унинг ахборотлашувини ва таълимнинг кўп босқичлилигини, касбий тайёргарликнинг узлуксизлигини, талабалар ва ўқитувчиларнинг академик мобиллигини, мустақил таълимнинг турли шаклларини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришни, унинг сифатини баҳолаш тизимининг ривожланишини таъминловчи ягона тизим яратишни талаб қилади. Диссертация ишида ана шундай ҳозирги кунда ечимини кутаётган қатор саволларга эътибор қаратилди.Кенгайтирилган йиғилишда институт илмий бўлими бошлиғи Б.Матякубов, ТИҚХММИ Қарши филиали профессор-ўқитувчилари, Сирожиддин Тўрайев Қарши мухандислик иқтисодиёт институтини ўқитувчиси, ГМ факультети декани ва декан муовинлари ҳамда стажёр-тадқиқотчи ва докторантлар ҳам иштирок этдилар.

ТИҚХММИ матбуот хизмати