Таълим, фан ва ишлаб чиқаришда салоҳиятли ёшларнинг ўрни
Мамлакатимизда Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, замон талабларига жавоб берадиган меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича мақсадли йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди.
Институтимизнинг ҚСХЭТ факультети 5313200-ТТТЭМ таълим йўналиши 1-курс талабалари гуруҳ мураббийлари А. Мустафоқулов, Э. Собиров ва А. Пардаевлар раҳбарлигида “Электротехника ва мехатроника" кафедрасининг ўқув лабораториялари билан танишдилар. Таълим жараёнида ёшларга тақдим этилаётган бундай имкониятлар эртамиз эгалари бўлган ёш авлоднинг ўз салоҳиятини тўла намоён этиши, ўзи танлаган касб бўйича ўқиши, ишлаши, ҳаётда ўз ўрнини топиб олиши ва жамият равнақига муносиб ҳисса қўшадиган мутахассислар бўлиб йетишиши учун мустаҳкам пойдевор яратади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати