Аёлларнинг жамиятдаги ўрни
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ ушбу соҳадаги ишларнинг ҳолати хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишларни ташкил этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмини яратишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Шу муносабат билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хожалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Гидромелиорация” факултетида меҳмонлар келиши давом этмоқда.
Факултетда аёлларнинг жамиятдаги ўрни мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатида факултет декани А. Фатхуллойев, факултет хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Бекназарова, А.Досматова ҳамда Р.Шукруллаева, талаба-қизлар иштирок этди. З.Бекназарова яқинлашиб келаётган талаба-қизларни 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табриклади. А.Досматова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида қўмита фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг янгиланган тузилмалари тасдиқланди.
Оилавий қадриятлар ва анъаналар йўналишида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб бориш мақсадида Республика Оила илмий-амалий маркази негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида Оила илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланиши, замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, оила-никоҳ муносабатлари соҳасида амалиётни ўрганиш ва тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш билан бир қаторда Соғлом оила соғлом жамият консептуал ғояси ҳамда Оила жамият ва давлат ҳимоясида конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш Оила марказининг асосий вазифалари қаторидан жой олди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати