Техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш
Институт ректорининг ўқув амалиётларини аъло даражада ташкил қилиш, амалиётга раҳбарларни бириктириш ва талабаларнинг амалиёт вақтини мазмунли ташкил қилиш бўйича 30 март 2021 йил №289/т - сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси мудири Д.В.Назаралиев ва кафедра профессор-ўқитувчилари С.Нуржанов, И.Рўзиев, Ж.Ҳамроқулов ва Қ.Эшқуватовлар “Дарё ва сув омборлари гидрологияси” ва “Мелиоратив гидрогеология” таълим йўналишлари талабалари билан амалиёт даврида техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш бўйича суҳбат ўтказишди. Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди. Талабаларга амалиёт ўташ жойларида одоб ахлоқ ва асосийси техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати