ТИҚХММИ 1-курс талабалари билан учрашув

Институтимизнинг «Назарий ва қурилиш механикаси» кафедраси  профессорлари М.Мирсаидов ва Т.Мавлоновлар 05.09.2019 йилда “Гидромелиорация” факультетининг  1-курс талабалари ва Гидротехника қурилиши факультети ГТИ ва НСФ йўналишининг  1 курс бакалавриат талабалари билан учрашувлар ўтказишди.

Суҳбат давомида талабаларни келгусида яхши мутахассис бўлиб, Республикамизга хизмат қилиши учун яхши ўқиб, пухта билим олишлари ҳақида гапирилди. Улар яхши билим олишлари билан бирга ҳар томонлама етук бўлиши, яъни маданиятли ва маърифатли кишилар  бўлишга тинмасдан  меҳнат қилиши ҳақида гапиришди.

Шу билан бирга Президентимз Ш.М.Мирзиёевнинг ёшларнинг билим олиши учун ҳамма шароитларни яратаётганлигини, бунинг учун қабулни шаффоф қилганлиги, ҳозирги кунда Республикамизда 112 та олий ўқув юрти ишлаб турганини, бу йилнинг ўзида 35 та олий ўқув юрти очилганлигини, шулардан 12 таси хорижий олий ўқув юртлари эканлигини айтиб ўтишди. 

Бу йил қабул қилинган талабалар билим олишга астойдил ҳаракат қилиб, келгусида маданиятли, одобли кишилар бўлиб, Республикамизнинг  юксалиши учун сифатли кадрлар бўлиб хизмат қилишларини тилаб қолишди.

Институт Матбуот маркази раҳбари Р.Жуманиёзов