Эзгу ғоя остидаги маданий-маърифий тадбир

2019 йил 6 сентябрь куни соат 10:00 да ТИҚХММИ маърузалар залида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талаба ёшлари ва профессор ўқитувчилари учун Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актёрлари, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Мақсуда Отажонова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжоновлар иштирокида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Истиқлол қаҳрамонлари” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Тадбирни факультет декани Р. Хакимов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбир меҳмонлари давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги байрами билан табриклаб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ўзгаришлар ва янгиланишлар хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Қизғин савол-жавоблар, жонли куй-қўшиқлар тадбирга файз бағишлади!

“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари  Ж.Турдиев ахбороти.
Институт матбуот хизмати раҳбари  Раҳимбой Жуманиёзов